Сентябрдан бошлаб айрим хорижий тил ўқитувчилари ишсиз қолиши мумкин

Сентябрдан бошлаб айрим хорижий тил ўқитувчилари ишсиз қолиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

 

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

 

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.