Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

2025–2026 ўқув йили учун магистратура босқичига қабул жараёнлари олдидан абитуриентлар орасида рақобат кучаймоқда. Ўтган йиллардаги қабул натижалари, фанлар кесимидаги баллар динамикаси, квоталар тақсимоти ва мутахассисликлар бўйича эҳтиёжлар бугунги танловга ёндашувни тубдан ўзгартирмоқда.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли қарорига мувофиқ, магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишга қабул қилиш олий таълим муассасаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, давлат буюртмаси асосида, хавфсиз, шаффоф ва адолатли тарзда амалга оширилиши белгиланган.

 

 

Магистратура – чуқурлаштирилган илмий ва амалий тайёргарлик босқичи

 

Юқоридаги қарорга мувофиқ, магистратура таълими шакли Ўзбекистонда кундузги бўлиб, унинг давомийлиги 2 йил этиб белгиланган.

 

 

Ўзбекистонда жами 201 та олий таълим муассасаси мавжуд. Улардан 100 таси давлат, 71 таси нодавлат, 30 таси эса хорижий олий таълим муассасалари ҳисобланади. Ва юқоридаги қарорга асосан фақатгина давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичи учун ушбу қарор амал қилади.

 

Магистратурага кириш талаблари ва фарқлари:

давлат, нодавлат ва хорижий ОТМлар мисолида

 

1. Давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаларида магистратурага кириш талаблари бир хилми?

 

 

Юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли қарорига тўлиқ бўйсунмайди.

 

 

Ушбу қарорнинг “Умумий қоидалар” бўлими 1-бандига асосан, Президентга бўйсунувчи ёки алоҳида ҳуқуқий мақомга эга давлат ташкилотлари — масалан:

 

– Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси,

– Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,

– Ички ишлар вазирлиги академияси,

– Банк-молия академияси,

– Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ҳузурида), бу муассасалар магистратурага қабул қилиш ва ўқитиш тартибини ўзлари мустақил белгилайди. Улар Вазирлар Маҳкамасининг низомига тўғридан-тўғри бўйсунмайди.

 

 

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Турин Политехника Университети, Webster University, Wестминстер Университети (Тошкент филиали), MDIST каби халқаро олий таълим муассасалари филиаллари ёки хорижий аккредитацияга эга университетлар ҳам ўз кириш тартибларини халқаро низомлар асосида амалга оширади.

 

 

Бундан ташқари, Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ)да магистратурага қабул ва ўқитиш тартиби Адлия вазирлиги билан алоҳида келишув асосида белгиланади. Яъни, ТДЮ ҳам ўз сиёсатини Вазирлар Маҳкамасидан мустақил равишда юритади.

 

 

2. Уч турдаги ОТМда кириш тартибида қандай фарқлар бор?

 

  • Давлат олий таълим муассасалари

 

Ҳозирда Ўзбекистонда давлат тасарруфидаги 100 та ОТМ фаолият юритмоқда. Уларга магистратура босқичига қабул Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг портали мй.эду.уз платформаси орқали топширилади.

 

 

Асосий талаблар:

 

– Бакалавр дипломи;

– Тасдиқланган талабларга жавоб берадиган чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи халқаро ёки миллий сертификат.

 

 

Ҳужжат топшириш 4 босқичда амалга оширилади:

 

  1. Ариза топшириш;

  2. Маълумотларни кўриб чиқиш;

  3. Дипломни тасдиқлаш;

  4. Аризани қабул қилиш.

 

2024/2025 ўқув йили учун қабул 1 июль куни бошланиб, 21 июлда квоталар эълон қилинганди. Натижалар эса 28 июлда чиққанди. 2025/2026 ўқув йили учун эса қабул 7 июль куни очилди, аммо квоталар ҳали тасдиқланмаган.

 

 

  • Нодавлат олий таълим муассасалари

 

Хусусий ёки халқаро ҳамкорликдаги нодавлат ОТМлар ўзларининг ички тартибларига кўра магистратура қабулини ташкил қилади. Улар мй.эду.уз тизимидан мустақил бўлиб, ҳужжат топшириш муддати, талаблар ва суҳбатлар ўз сиёсатларига мувофиқ белгиланади.

 

 

  • Хорижий олий таълим муассасалари

 

Халқаро университетлар Вазирлар Маҳкамасининг 345-сонли қарорига бўйсунмайди. Улар:

 

– Кириш талаблари,

– Ўқув дастурлари,

– Диплом бериш тартибини халқаро ҳамкор университетлари билан келишилган ҳолда ўзлари белгилайди.

 

 

3. Номдор стипендиялар, давлат мукофотлари эгалари нодавлат ёки хорижий ОТМларда имтиёзга эга бўладими?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 36-сонли қарорининг 3-бандига асосан, номдор давлат стипендиялари, мукофотлар ёки бошқа имтиёзлар фақат давлат олий таълим муассасаларида амал қилади.

 

 

Хусусий ёки хорижий университетлар бу имтиёзларни тан олиш ёки тан олмаслик ҳуқуқига эга.

 

 

4. Қайси турдаги ОТМда магистратурада ўқиш фойдалироқ?

 

 

Бу саволга жавоб ҳар бир абитуриентнинг қадриятлари, мақсадлари ва молиявий имкониятларига боғлиқ. Энг муҳим омил — сизнинг ўрганишга бўлган иштиёқингиз, меҳнатингиз ва натижангиздир.

 

 

Агар сиз давлат университетига кира олмасангиз, хусусий ёки хорижий ОТМларга уриниб кўришингиз мумкин. Ҳар қандай шароитда сизнинг билимингиз ва натижаларингиз муҳим роль ўйнайди.

 

 

5. Ўзбекистондаги бир йиллик магистратура дастурлари

 

  1. Тошкент давлат юридик университети

 

• Адвокатлик фаолияти

• Халқаро арбитраж ва низоларни ҳал этиш

• Спорт ҳуқуқи • Давлат бошқаруви ҳуқуқи

• Бизнес ҳуқуқи • Меҳнат ҳуқуқи

• Жиноят қонунчилигини қўллаш назарияси ва амалиёти

• Молиявий-ҳуқуқий мониторинг

• Интеллектуал мулк ва ахборот технологиялари ҳуқуқи

• Медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш усуллари

• Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати

• Оммавий ахборот воситалари ҳуқуқи

• Табиий ресурслар ҳуқуқи

• Халқаро тижорат ҳуқуқи

• Кибер ҳуқуқи

• Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари

 

 

2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

 

Магистратура шакли – кундузги

 

• Халқаро ҳуқуқ (соҳалар бўйича)

• Ташқи иқтисодий фаолият (тармоқ ва фаолият турлари бўйича)

• Халқаро иқтисодиёт ва менежмент (минтақа ва фаолият йўналиши бўйича)

• Халқаро бизнес ҳуқуқи

• Амалий сиёсатшунослик

• Халқаро муносабатлар ва жаҳон сиёсати

 

 

Магистратура бўйича 2025/2026 – ўқув йили учун тил сертификатига қўйилган талаблар

 

2024/2025 – ўқув йили қабул квотаси

 

Ўтган йилги олий таълим муассасалари магистратура босқичи натижалари

 

Статистика

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

 

 

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

 

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

 

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

 

Бу йил сиз топшираётган йўналишга қанча одам топширганини кўриш

 

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар

 

Магистратура ҳақида энг сўнгги янгиликлар