Ҳозирги пайтда Озарбайжонда рус мактаблари ўқувчилари давлат тилини билишлари шарт. Бу ҳақда Озарбайжон фан ва таълим вазири Эмин Амруллаев «Report» агентлигига маълум қилган.
Унга кўра, ушбу мактаблар ўқувчилари давлат тилини яхши билишлари шарт, чунки улар давлат бюджети ҳисобидан таълим оляпти.
Шу билан бирга, вазир мамлакатда рус тили ўқитувчилари етишмовчилиги мавжудлигини қайд этиб, рус синфлари учун ишга қабул қилинаётган номзодлар одатда 50-60 балл тўплаётганини, озарбайжон синфлари учун эса бу кўрсаткич 80 баллдан ошишини билдирган.
«Ўқувчи қаерда — қайси синфда таҳсил олишидан қатъи назар, устувор вазифа унинг она тилини яхши билиши ҳисобланади. Чунки ўқувчи давлат бюджети ҳисобидан таълим олаётгани учун, биз ундан озарбайжон тилини билишини талаб қилиш ҳуқуқига эгамиз.
Шунингдек, рус синфлари учун ишга қабул қилинаётган ўқитувчи номзодлари, одатда, энг кўпи билан 50-60 балл тўплашмоқда, ҳолбуки озарбайжон синфлари учун бу кўрсаткич 80 баллдан юқори. Бироқ кадрлар етишмаслиги туфайли биз шундай кўрсаткичларга эга ўқитувчиларни ишга қабул қилишга мажбурмиз», — дея таъкидлаган у.
