Иккинчи мутахассисликка қабул очилди

Иккинчи мутахассисликка қабул очилди

2025/2026-ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш my.edu.uz портали орқали 10 августга қадар давом этади.

 

Бунда номзодлар платформада:

 

– ўзларининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;

 

– диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;

 

– ўқимоқчи бўлган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

 

Иккинчи мутахассисликка ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Маълумот учун, иккинчи мутахассислик бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.