Хабарингиз бор, 2025-2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 23 июлга қадар бўлиб ўтади. Шу сабабдан, Билимни баҳолаш агентлиги тест синовларини ўтказиш тартиби ва тест материалларидан фойдаланиш бўйича видео-йўриқномаларни эълон қилди.
Тест имтиҳонларини ўтказиш учун республика бўйича 65 та бино танлаб олинган. Абитуриентнинг имтиҳонга бориш геолокацияси «Абитуриент рухсатнома»сида кўрсатилган бўлади.
Қолган маълумотларни батафсил билиш учун видеони кўришингиз мумкин:
Абитуриентлар имтиҳон куни тест материалларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилиш керак:
– жавоб варақасини ўзига тегишли эканини ва тест топшириш китобидаги фанлар мажмуасини абитуриент рухсатномаси билан бир хил эканлигини текшириши;
– тест топшириш китобини нухсонсиз эканлигини кўриб чиқиши керак;
– тест топшириш китобидаги мажбурий фанлардан 10 тадан ва мутахассислик фанларидан 30 тадан тест топшириғининг бўлиши;
– ҳар бир тест топшириғининг ҳар бирида 4 тадан муқобил жавобларнинг мавжудлиги;
– тест топшириғи китобининг сифатли чоп этилгани текширилади.
Агар жавоблар варақаси абитуриентники бўлмаса, фанлар номи хато келтирилган ва тест топшириқ китобида нуқсон бўлса бу ҳақида гуруҳ назоратчисига хабар бериш лозим.
Қолган маълумотларни батафсил билиш учун видеони кўришингиз мумкин:
