Mактабгача ва мактаб таълими вазирининг жорий йилги 26 июнь кунидаги 209-сонли «Айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи тасдиқланди.
Унга кўра, 9-11-синфларнинг турли таълим тилларида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларидаги ихтисослик фанлари рўйхатлари тузилган. Бу доирасида қуйидаги вазифалар амалга оширилиши белгиланган:
Таълим ўзбек тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 1-ИЛОВАга мувофиқ;
Таълим рус тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси 2-ИЛОВАга мувофиқ;
Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий о„рта та‟лим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган биринчи намунавий ўқув режаси 3-ИЛОВАга мувофиқ;
Таълим қардош (қозоқ, қирғиз, тожик, туркман) тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабларининг ихтисослик фанлари рўйхати ва 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган иккинчи намунавий ўқув режаси 4-ИЛОВАга мувофиқ тасдиқланиши белгиланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Г.Кожабаева) бир ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаларини мазкур буйруқ билан тасдиқланган ўқув режаларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши қайд этилган.
