Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги боғчалардан бирида 6 ёшли бола 2-қаватдан йиқилгани ҳақида видео тарқалди.
Унга кўра, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат боғчада 6 ёшли болакайнинг 2-қаватдан йиқилгани ва оғир тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда тарбияланувчи 16-кўп тармоқли тиббиёт марказининг болалар бўлимида даволанаётгани таъкидланган.
Шифокор Нодирбек Толиповнинг қайд этишича, бош мия ёпиқ жароҳати, бошнинг чайқалиши, икки қўл билак суякларнинг силжиши, пораларда жароҳатлар ва тишларнинг синиши аниқланган. Ҳозирги пайтда бола болалар бўлимида даволанаётганини билдирган.
Ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўз расмий муносабатини билдирди.
Таъкидланишича, воқеа 2025 йил 30 июнь куни тахминан соат 9.45 лар атрофида Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган. Таълим ташкилотида тарбияланувчи Р.И. назоратсизлик оқибатида 2-қават зинасидан йиқилиб тушган. Бундан хабар топган ташкилот ҳамшираси тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб боришган.
«Шифокорларнинг бирламчи ташхисига кўра, тарбияланувчи Р.И. га «икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши» ташхиси қўйилган.
Боланинг аҳволи оғир бўлганлиги сабабли жонлаштириш бўлимига жойлаштиришганлиги, аҳволи яхшиланганидан сўнг жонлантириш бўлимидан чиқаришганлиги аниқланган.
Айни пайтда ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини билдирамиз», — дейилади муносабатда.
