2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим бошланади

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим бошланади

«Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолиятида таълим тизими самарадорлигини ошириш ва илмий тадқиқотларнинг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-209-сон, 01.07.2025 й.) қабул қилинди.

 

Университет фаолиятида эришиладиган асосий самарадорлик кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

 

— дуал таълим шаклини тўлиқ жорий қилиш орқали таълим жараёнларининг амалиёт билан интеграциясини таъминлаш;

 

— илмий салоҳиятни экспорт қилиш доирасида 2028 йил якунигача Университет брендини шакллантириб, хорижий давлатлардан камида 1 000 нафар талабани жалб қилиш.

2025/2026 ўқув йилидан Тошкент архитектура-қурилиш университетида ўқитишнинг дуал таълим шакли жорий этилади.

 

Дуал таълим дастури кредит-модуль тамойили асосида қуйидагиларда ўтказилади:

 

— 1-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 60 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 40 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида;

 

— 2-, 3- ва 4-курс талабалари учун – таълим дастурларининг 40 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 60 фоизи (амалиёт қисми) қурилиш саноати корхоналарида.

 

Манба: Huquqiy axborot