2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 1-июлдан 30-июлга қадар (шу куни ҳам) давом этиши ҳақида хабар берилган эди.
Аммо, бугун 1 июль кунидан магистратурага ҳужжат топшириш учун белгиланган my.edu.uz платформаси ишламаётганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмоқда.
Мазкур ҳолатни аниқлаштириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ишонч телефони 1006 рақами билан боғландик.
Талимхабарлари.уз мухбирига маълум қилишича, my.edu.uz сайти ишламаётганлигига асосий сабаб квота тасдиқланмагани ва квоталар бугун тасдиқланиши кутилаётганидир.
Шунингдек, ҳужжат топшириш жараёни ишламаётганлиги сабаб талабгорларга ҳужжат топшириш учун қўшимча кун қўшиб берилиши ҳали аниқ эмаслиги, чунки, квоталар бугун тасдиқланса, сайт ишга тушишини маълум қилишди.
Маълумот учун, Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичи учун қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
1. Бакалавр дипломи
2. Чет тилини билиш сертификати
Магистратура мутахассисликларга ҳужжат топшириш учун абитуриентлар танлаган йўналишига мос миллий ёки халқаро тил сертификатларига эга бўлишлари зарур.
