Алфа авлодининг ишдаги афзаллик ва камчиликлари

Алфа авлодининг ишдаги афзаллик ва камчиликлари

Бугунги кунда 2010 йилдан 2024 йилгача туғилган ёшлар альфа авлоди деб номланади. 2025 йилга келиб уларнинг энг каттаси 15 ёшда бўлади, аммо улар ҳозирнинг ўзидаёқ жамият ва иқтисодга сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Австралиялик демограф Mark MakKrindl олиб борган тадқиқотларга кўра, альфа авлоди ота-онасининг харид қарорларига таъсир ўтказмоқда, оммавий ахборот маконини шакллантирмоқда ва янги истеъмолчи тенденцияларини белгиламоқда.

 

 

Дунё бўйлаб альфа авлодига мансуб одамлар сони 2 миллиардга яқин. Whop платформаси томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатадики, бу авлоднинг 70 фоиздан ортиғи блогер бўлишни ёки видео ўйинлар яратиш орқали даромад топишни хоҳлайди. Фақат кам сонли ёшлар анъанавий касблар – муҳандислик ёки тиббиёт соҳаларида ишлашни режалаштирмоқда.

 

 

Mark MakKrindlнинг таъкидлашича, альфа авлодининг қарийб 65 фоизи ҳозирда мавжуд бўлмаган янги касбларда фаолият юритади. Улар рақамли дунёга чуқур кириб боришган – кўпроқ контент яратади, дастурлашга катта қизиқиш билдиради. Рақамли технологиялар улар учун алоқа воситаси эмас, балки ўзини ифодалаш, ижод қилиш воситасидир.

 

 

Альфа авлоди илк бор 2031 йилдан бошлаб меҳнат бозорига киради. АҚШ Меҳнат Статистикаси Бюросининг прогнозларига кўра, айнан шу йилда IT, муҳандислик ва математикага оид иш ўринлари сони 11 фоизга ошади. Айниқса, сунъий интеллектни ўқитиш, унга сўровлар ёзиш билан шуғулланувчи муҳандислар каби касблар оммалашиши мумкин.

 

 

«Альфалар янги технологияларни чаққонлик билан ўрганади. Аммо тезлик эвазига улар кўпинча масалани юзаки тушунади. Иш берувчиларга бу вазиятга мослашиш ёки уларни чуқур ўйлашга ўргатиш қолади. Иш жараёнларини майда вазифаларга бўлиб топширишга тўғри келади. Чунки Альфалар кластерли фикрлашга ўрганган. Узоқ вақт бир нарсага диққатни жамлай олмайди,» — дейди мутахассислар.

 

 

MakKrindl тадқиқотига кўра, болаларнинг 90 фоизи бир ёшга тўлмасдан сенсорли қурилмалардан фойдаланишни бошлайди. Альфа авлоди «экранлар авлоди» деб аталади. Улар техникани ёшлигидан ўрганади.

 

 

Альфа авлоди интернетдан олдинги даврни умуман билмайди. Уларнинг илк ўйинчоқлари — смартфон ва планшет. Шу боис улар ҳар қандай янги технологияни тезда тушунади ва ишлата олади.

 

 

«Эҳтимол, уларга эмпатия қилиш қийинроқ бўлади. Лекин технологиялар ва сунъий интеллект билан ишлаш осон бўлади. Уларнинг ижодкорлиги CI билан ҳамкорликда намоён бўлади. Трендлар яратади ва уларга эргашади,» — дейди экспертлар.

Альфа авлоди рақамли саводхонлиги билан ажралиб туради. Улар янги технологияларни ҳатто трендлардан тезроқ ўзлаштиради. Сунъий интеллект улар учун оддий восита. Худди милленниалар учун калькулятор каби. Шу сабабли улар эскирган иш усулларини ёқтирмайди. Агар бирор ишни автоматлаштириш мумкин бўлса, улар қўлда ишлашни истамайди. Замонавий рақамли инфратузилма улар учун жуда муҳим. Айнан улар иш жараёнларини оптималлаштириш учун технологияларни фаол жорий этади.

 

 

Альфа авлоди – бу технологиялар билан улғайган, рақамли саводхонлиги юқори, креатив фикрловчи ва янги дунё меъёрларига тайёр ёшлар. Улар меҳнат бозорига катта ўзгаришлар олиб келади. Бироқ бу ўзгаришларга бизнес ҳам тайёр бўлиши, эски ёндашувлардан воз кечиб, янгиликларни тез қабул қилиши керак бўлади.