«Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди» — Олий таълим вазири

«Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди» — Олий таълим вазири

Ўзбекистонда сиртқи таълим тугатилишига сабаб таълим сифати билан боғлиқ.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов «Daryo.uz» га берган интервьюсида маълум қилди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Президент фармонига асосан, янги ўқув йилидан сиртқи таълим шаклига қабул тугатилди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Вазир Қўнғиротбой Шариповнинг айтишича, мазкур таълим шаклидан воз кечилиши таълим сифати етарли таъминланмагани билан боғлиқ.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

«Биз бу йўналишда таълим сифатини 100 фоиз таъминлаб бера олмаймиз.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Чунки биламизки, талабаларнинг кўпчилиги иш билан банд, вақтида дарсга кела олмайди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Буни ҳаммамиз кўриб турибмиз, яширишга ҳожат йўқ», деди вазирлик раҳбари.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Суҳбат давомида Қўнғиротбой Шарипов сиртқи ўрнига масофавий ва узайтирилган таълим кенг йўлга қўйилаётганига урғу берди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

«Энди ўқийман деган ёшлар масофавий таълимга кириши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Мазкур йўналишда назорат кучлироқ — талаба ҳар куни компьютеридан дарсга кириб, масофадан ўқиши керак бўлади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ўрнига бошқа одам кирса ёки имтиҳонларда қанақадир ъшпаргалкаъдан фойдаланаман деса, унинг компьютери автоматик тарзда ўчириб қўйилади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бу таълим сифати билан боғланган масала.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Сиртқининг ўрнига масофавий таълим киритиляпти.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Биз тўлиқ ёпиб ташладик дегани эмас.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ўзи бутун дунёда сиртқи таълим шакли йўқ.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Биз кредит-модуль тизимига ўтдик, дунёдаги топ-300 талик рейтингдаги университетлар дастурларини қабул қиляпмиз.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Хориждан профессор-ўқитувчиларни ишга таклиф қиляпмиз.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Европа, Америка ёки бошқа давлатларга қарасангиз кундузги, кечки, масофавий ва узайтирилган таълим шакллари мавжуд.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Талабаларга институтни тўрт йилда эмас, 5–10 йилда ҳам битириш имконияти берилади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Шунинг учун бундан қўрқиш керак эмас.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ўрнига муқобил таълим шакли бериляпти», деди вазир.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Маълумот учун, сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилган бўлсада, ҳозирда мазкур шаклда таҳсил олаётган талабалар учун барча ўқув жараёнлари белгиланган тартибда давом эттирилади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Яъни улар танлаган йўналишлари бўйича амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ ўқишни якунига етказиш имкониятига эга.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Сиртқида ўқиб, белгиланган тартибда диплом олган шахслар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ тўлиқ олий маълумотли мутахассислар ҳисобланади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Уларга бериладиган диплом кундузги, кечки ёки масофавий таълим шаклидаги дипломлар билан тенг юридик кучга эга.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠