Талабаларнинг ўқиш даврига оид маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади

Талабаларнинг ўқиш даврига оид маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади

2025 йил 26 июнги Президент Фармонига кўра, пенсия билан боғлиқ маълумотлар рақамлаштирилиб, фуқаролар учун қулай ва автоматик хизматлар жорий этилади.

 

юл–октябрь ойларида — Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан ҳамкорликда, фуқароларнинг меҳнат дафтарчаси маълумотлари туман (шаҳар) бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари орқали рақамлаштирилади.

 

2026 йил 1 августгача: Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқиш даврига оид маълумотлари тўлиқ рақамлаштирилади. Ушбу маълумотлар автоматик равишда электрон базалар орқали тегишли вазирликка юборилади.

 

2026 йил 1 декабрдан:

 

«Менинг пенсиям» онлайн хизмати жорий этилади — иш стажи ва ойликлар асосида пенсия миқдори олдиндан аниқланади.

 

Пенсия билан боғлиқ барча хизматлар тўлиқ электрон, проактив ва интерактив шаклга ўтказилади. Яъни фуқаро ариза бермасдан ҳам хизмат автоматик амалга оширилади.