Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан, юртимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ташаббускор ва етакчи ёшлар «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.
«Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланганлар орасида талаба-ёшлар ва мактаб ўқувчилари ҳам бор:
— Абдиганиева Надира Абдиназар қизи – Қорақалпоқ давлат университетининг 1-босқич магистранти, Қорақалпоғистон Республикаси
— Иброхимова Райёна Нодирбек қизи – Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Андижон вилояти
— Деҳқонова Рухшона Шухрат қизи – Бухоро давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси, Бухоро вилояти
— Ходиева Ситора Шохаббос қизи – Қарши давлат техника университетининг таянч докторанти, Қашқадарё вилояти
— Максютова Алина Хуршидовна – Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Навоий вилояти
— Салимова Махбуба Хидирбай қизи – Самарқанд давлат университетининг 1-босқич магистранти, Самарқанд вилояти
— Қурёзова Шоҳсанам Озодбой қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 2-босқич талабаси, Тошкент шаҳри
— Бўтаева Гуласал Тошқул қизи – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси
