Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари учун кириш имтиҳонлари саналари эълон қилинди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари учун кириш имтиҳонлари саналари эълон қилинди

2024 йил 23 июнь куни тасдиқланган келишувга мувофиқ, кириш имтиҳонлари саналари эълон қилинди:

 

 

– президент мактабларининг саралаш имтиҳони – 6 июлда;

– ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳони – 9 июлда;

– Ал-Хоразмий ва таянч ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳони – 10-12 июль кунлари;

– президент мактабларининг асосий имтиҳони – 25 июлда.

 

 

Бундан ташқари, юқори синфлар учун мўлжалланган ихтисослаштирилган мактаблар имтиҳонлари 6-10 июль кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

 

Барча имтиҳонлар учун рухсатномалар имтиҳон санасидан 3 кун олдин талабгорларга шахсий кабинетлари орқали тақдим этилади. Шунингдек, бу ҳақда телефон рақамларига СМС-хабарнома ҳам юборилади.

 

 

Рухсатномалар тахминан 2-3 июль кунлари шахсий кабинетларда эълон қилинади.