Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Олот туманидаги ММТ да боғча методисти ва раҳбари тарбиячи уришгани тасвирланган видео тарқалди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бухоро вилояти Олот туманидаги 27-боғчада апрель ойида содир бўлган.
Унда аёллар ошхонада болалар овқатланаётган вақтда муштлашиб кетгани тасвирланган. Боғча методисти ва раҳбари тарбиячини ўртага олиб калтаклагани иддао қилинган. Мудирага нисбатан интизомий жазо қўлланилган.
