1-синфга қабул қилиш учун зарур тиббий маълумотномалар

1-синфга қабул қилиш учун зарур тиббий маълумотномалар

Умумтаълим мактабининг 1-синфига қабул қилинаётган боланинг ўқиш жараёнларига мослашуви, айниқса унинг соғломлиги, жисмонан ва руҳан тайёрлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун болаларни мактабга қабул қилишда ота-оналардан бир нечта тиббий маълумотномалар талаб қилинади.

 

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Дилобар Ҳидоятова, бола 1-синфга қабул қилишда зарур бўлган тиббий текширувлар ҳақида маълумот берди.

 

— 2020-йил 23-сентябрда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига киритилган ўзгаришларга кўра, умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул ёши 7 ёш этиб белгиланди, — дейди мутахассис.

 

— Агар бола мактабгача таълим муассасасига борган бўлса, улар боғча давридаёқ, ҳудудий оилавий поликлиника мутахассислари томонидан доимий равишда барча тиббий кўриклардан ўтказилади ва уларнинг соғломлигини тасдиқловчи 026-шаклидаги тиббий маълумотнома қабул комиссиясига тақдим этилади.

 

Агар бола боғчага бормаган бўлса, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 27-июлдаги буйруғига биноан, 026-шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун бола ҳудудий оилавий поликлиникага йўлланма асосида қуйидаги мутахассислар томонидан текширилади: стоматолог, эндокринолог, ортопед, офтальмолог, логопед, психоневролог ва оила шифокори. Бундан ташқари, бола умумий қон ва пешоб таҳлилларидан, шунингдек, 3 марта гижжага қарши лаборатор таҳлиллардан ўтиши зарур.

 

Шунингдек, болаларнинг Миллий профилактик эмлаш календарига мувофиқ бир қатор касалликларга қарши вакцина олишлари керак. Ушбу вакцинация маълумотлари 063-шаклдаги тиббий маълумотнома билан тасдиқланиши лозим. Вакциналар қаторига вирусли гепатит В, сил, полиомиелит, ротавирус инфекциялари, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, Хиб инфекцияси, қизамиқ, эпидпаротит ва пневмококк инфекциялари киради.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish