Жорий йилги абитуриентлар аттестатсиз ОТМ га рўйхатдан ўтса бўладими?

Жорий йилги абитуриентлар аттестатсиз ОТМ га рўйхатдан ўтса бўладими?

 

Жорий йилги битирувчилар томонидан қуйидаги мазмунда саволлар келиб тушмоқда:

 

 

Жорий йилда мактабнинг 11-синфини тамомладим, лекин ҳалигача аттестат берилмади. Олий таълим муассасаларига рўйхатдан ўтиш учун аттестатни кутишим керакми ёки рўйхатдан ўтсам бўладими?

 

 

Жавоб: my.uzbmb.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишда тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритиш лозим.

 

 

Лекин жорий йил битирувчилари (умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларнинг жорий йил битирувчилари) мазкур маълумотни тўлдирмайди.

 

 

Жорий йил битирувчиларининг тугатган таълим муассасаси маълумотлари тегишли вазирликларнинг ахборот тизимидан интеграция орқали олинади.

 

 

Бунда жорий йил битирувчилари аттестат берилишини кутмасдан, my.uzbmb.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига қабул учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.