Билл Гейтс яқин 10 йил ичида кўп ўқитувчи ва шифокорлар ўрнини СИ эгаллашини таъкидлади

Билл Гейтс яқин 10 йил ичида кўп ўқитувчи ва шифокорлар ўрнини СИ эгаллашини таъкидлади

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Кейинги ўн йил давомида сунъий интеллект (СИ) соҳасидаги ютуқлар глобал иқтисодиётнинг «аксарият соҳаларида» инсон меҳнатига бўлган эҳтиёжнинг сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу ҳақда CNBC нашри хабар берди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Унда Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг охирги бир йил ичида берган интервьюлари ва сунъий интеллект соҳасидаги бошқа етакчи мутахассисларнинг фикрлари келтирилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

NBC телеканалида комик Жимми Феллон олиб борадиган The Tonight Show дастурида Гейтснинг айтишича, ҳозирда «камдан-кам учрайдиган» ва алоҳида мутахассислар — «зўр шифокорлар» ва «ажойиб ўқитувчилар» — иштирокини талаб қиладиган эксперт билимлари, сунъий интеллект ривожи туфайли оммага очиқ ва кенг фойдаланиладиган бўлади.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Гейтс фикрича, яқин ўн йилликда дунё «эркин интеллект» даврига киради.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У бу жараён СИ асосидаги технологияларнинг кескин ривожланишига сабаб бўлишини, уларнинг деярли барча ҳаёт жабҳаларини қамраб олишини, соғлиқни сақлаш ва диагностикани яхшилашдан тортиб, СИ-репетиторлар ва виртуал ёрдамчиларнинг кенг оммалашишигача бўлган соҳаларни ўз ичига олишини таъкидлаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Гарвард профессори ва «бахт» масалалари бўйича эксперт Артур Брукс билан суҳбатда Гейтс рўй бераётган ўзгаришларни «чуқур ва ҳатто бироз қўрқув уйғотувчи» деб атаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У ўзгаришларнинг тезлиги ва чегарасининг йўқлигини алоҳида урғулаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Билл Гейтс яқин 10 йил ичида кўп ўқитувчи ва шифокорлар ўрнини СИ эгаллашини таъкидлади⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бугунги кунда сунъий интеллект ҳукмронлик қилаётган келажакда инсоннинг роли ҳақида муҳокамалар кучайган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Баъзи мутахассислар СИ инсонларни тўлиқ алмаштирмаслигини, балки уларнинг самарадорлигини оширишига ишонмоқда.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Бу эса, ўз навбатида, иқтисодий ўсиш ва янги иш ўринлари яратилишига олиб келиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бироқ Microsoft АИ бош директори Мустафа Сулейман бундай оптимизмга қарши фикр билдирган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Унинг фикрича, яқин йилларда СИ технологик ривожи аксарият касбларда туб ўзгаришларга олиб келади ва меҳнат бозорига «катта беқарорлик» олиб киради.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У 2023 йилда чоп этилган «The Coming Wave» («Яқинлашаётган тўлқин») китобида СИ фақат вақтинча инсон ақлини кучайтиради, аммо охир-оқибат инсон меҳнатини бутунлай алмаштиради, деб ёзган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунга қарамай, Гейтс сунъий интеллект инсониятга катта фойда келтиради, деган умидда.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У сунъий интеллект ёрдамида ўлимга олиб келувчи касалликларни даволашдаги туб бурилишлар, иқлим ўзгаришига қарши инновацион ечимлар ва ҳар бир инсон учун сифатли таълим имконияти юзага келишини таъкидлаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Феллон билан суҳбатда Гейтс айрим касблар ҳеч қачон СИ томонидан тўлиқ алмаштирилмаслигини айтган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Масалан, бейсболни мисол қилиб келтирар экан, у «томошабинлар ўйинчиларнинг ўрнида роботларни кўришни исташмайди», дея ҳазиллашди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, у «келажакда нарсаларни ишлаб чиқариш, юк ташиш ва озиқ-овқат етиштириш СИ орқали ҳал қилинадиган муаммоларга айланади», дея қўшимча қилган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Билл Гейтс яқин 10 йил ичида кўп ўқитувчи ва шифокорлар ўрнини СИ эгаллашини таъкидлади⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Гейтс 2023 йилда ўз блогида сунъий интеллект ривожи билан боғлиқ хавотирларни «тушунарли ва асосли» деб атаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У замонавий илғор СИ дастурлари баъзида хатоларга йўл қўйишини ва интернетда ёлғон маълумот тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бироқ CNBC Make It нашрига берган бошқа бир интервьюсида Гейтс, агар у бугун бизнес бошлаши керак бўлганида, албатта, сунъий интеллект соҳасида стартап очган бўларди, деган фикрни билдирган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ У Microsoft, ОпенАИ ва бошқа компаниялардаги ёшларга СИ йўналишида фаол ишлашга даъват этган ва бу соҳани «ажойиб имконият» деб атаган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аввалроқ, АҚШда бир талаба суҳбатдан муваффақиятли ўтиш учун сунъий интеллект дастури яратгани туфайли ўқишдан четлаштирилгани хабар қилинган.⁠⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠