Академик лицейларнинг 81 нафар битирувчиси 5 та фандан миллий ва халқаро сертификатларни олган

Академик лицейларнинг 81 нафар битирувчиси 5 та фандан миллий ва халқаро сертификатларни олган

 

2024/2025-ўқув йилида Ўзбекистон бўйлаб 71 та академик лицейни 12,5 минг нафардан ортиқ ўқувчи битириб, улар орасида 2,3 минг нафардан зиёди аъло даражадаги дипломга эга бўлди.

 

 

Аниқланишича, битирувчиларда жами 4 710 та умумтаълим фанлари ва 4 329 та хорижий тил бўйича билим даражасини тасдиқловчи сертификатлар мавжуд. Айниқса, 81 нафар академик лицей битирувчиси ОТМга кириш тест синовлари фанлар мажмуасидаги 5 та фандан сертификатга эга бўлиб, муддатидан олдин максимал 189 баллни қўлга киритган.

 

 

Шунингдек, 266 нафар битирувчига олтин, 171 нафарига кумуш медаль топширилган.

 

Академик лицейларнинг 81 нафар битирувчиси 5 та фандан миллий ва халқаро сертификатларни олган

 

Бундан ташқари, 2 122 нафар битирувчи турли маҳаллий ва хорижий ОТМларнинг талабаси бўлишга улгурган.

 

 

2023 йилда бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил қилган бўлса, 2024 йилда 92 фоиздан ошган. 10 дан ортиқ лицейда эса 99–100% битирувчилар талаба бўлишган. 2025 йилда бу рақам 95 фоизга етиши кутилмоқда.

 

 

Маълумот ўрнида: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 666-сон қарорига асосан 2024 йилдан бошлаб академик лицей битирувчиларига янги намунадаги QR-код қўйилган диплом берилмоқда. Шунингдек, иқтидорли битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар бериш жорий этилган.