1-синфга қабул жараёнлари қачондан бошланади?

1-синфга қабул жараёнлари қачондан бошланади?

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар беришича бу йилги ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари 20-июндан бошланади.

 

Қайд этилишича, бу жараён белгиланган регламент асосида икки босқичда амалга оширилади:

 

1-босқич: 20-июндан 31-июлгача – микроҳудуд доирасида

2-босқич: 1-августдан 15-августгача – микроҳудуддан ташқарисида

 

1-синфга қабул жараёни айрим туман ва шаҳарларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунда ота-оналар 20-июндан бошлаб my.maktab.uz  электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширадилар.

 

Шунингдек, Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

 

 

Маълумот ўрнида, “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018-йилнинг 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.