«Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида 1 июндан 30 августгача ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, «Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025» Республика чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.
Унга кўра, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар, ҳокимликлар билан биргаликда «Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025» Республика чемпионатининг дастури тасдиқланди.
«Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025» мусобақалари“Dota2”, “CS2”, “FC25” ўйинлари ҳамда“Just Dance” фижитал рақс бўйича 3 босқичда ташкил этилиши назарда тутилган.
1-босқич 9-14 июнь кунлари республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида ташкил этилса, 2-ҳудудий босқич 16-21 июнь кунлари ўтказилиб, унда ғолибликка эришган жамоалар 23-25 июнь кунлари Фарғона вилоятида ташкил этиладиган финал босқичида куч синашади.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган мазкур «Талабалар киберспорт ўйинлари – 2025» мусобақаларида муносиб иштирок этган иқтидорли ёшлар мамлакат терма жамоаларига жалб этилади.
Ғолиблар тегишли даражадаги диплом ва медаллар билан тақдирланади. Шунингдек, уларга пул мукофотлари топширилади.
