Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро Кимё олимпиадаси якунларига кўра, Ўзбекистон вакиллари умумий ҳисобда 19 та медаль — 6 та олтин, 8 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритиб, мусобақанинг умумий рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Мазкур беллашувда Жиззах политехника институти академик лицейи 1-босқич ўқувчиси Эъзоза Илҳомова кумуш медаль билан тақдирланган.
Маълумот ўрнида, олимпиадада жами 69 нафар иштирокчи қатнашиб, 12 та олтин, 24 та кумуш ва 33 та бронза медалларига сазовор бўлган.


