Хабарингиз бор, олий таълимга кириш ва ўқишни кўчириш тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Яқинда БҲМ оширилиши эълон қилинган эди. Лекин, бу янги миқдор 1 августдан бошлаб кучга киради.
Бу нимани англатади?
Абитуриентлар тест учун тўловни эски нархда – (187 500 сўм) амалга оширишлари мумкин.
Қисқаси, тест учун тўлов ошмайди, аммо 1 августдан кейин БҲМ асосидаги тўловлар кўтарилади.
Қуйидаги абитуриентлар тўловдан озод этилган:
– ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар;
– ногиронлиги бўлган шахслар;
– меҳрибонлик уйлари болалари;
– болалар шаҳарчасининг битирувчилари;
– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
– «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун тўлов қилмайди.
