Дунёнинг миллиардер одамлари фарзандларини қандай тарбия қилади?

Дунёнинг миллиардер одамлари фарзандларини қандай тарбия қилади?

Опра Уинфри, Илон Маск ва Жефф Безоснинг катта бойликдан ташқари яна қандай умумий томонлари бор?

 

Буларнинг барчаси — ота-оналар. Улар оила ва бизнес ўртасидаги балансни сақлаган ҳолатда, иккала томон бир-бирига қандай уйғунлаштириш мумкинлиги ҳақида ўз тажрибалари ҳақида бўлишди. Forbes Лифе нашри таниқли бизнесменлар ва миллионерлардан ота-она ҳақидаги ўн иқтибосни жамлаган.

 

Билль Гейтс, Microsoft асосчиларидан

 

«Менинг фарзандларим яхши тарбия ва таълим олди, аммо мен уларга мол-дунёйимнинг 1 фоизидан камроқ қисмини қолдираман, чунки бу уларга фойда келтирмайди ўйлайман. Мен уларни Microsoftни бошқаришга чақирмайман»

 

Жефф Безос, Amazon асосчиси

 

«Менинг онам менга ҳомладор бўлганида, 17 ёшли мактаб ўқувчиси бўлган. 1964 йилда ўрта мактаб ўқувчиси учун ҳомиладорлик жуда ҳам қийин ҳолат бўлган, деб ўйлайман. Онамни мактабдан ҳайдамоқчи бўлишган, аммо бу ишга бувим аралашиб, онамнинг мактабга қатнаши кераклигини талаб қилган. Улар директор билан музокаралар олиб бориб, онам таълимини тугатишига рухсат олишга эришишган. Аммо онамга қўшимча машғулотларда қатнашиш ва ўз шкафи бўлиш тақиқланган. Онам мени дунёга келтирганда мактабни эндигина тамомлаган эди. Тўрт ёшимдан бошлаб бувим мени ҳар йили ўз фермасига олиб борарди ва ўн олти ёшимга қадар ҳар йили ёзда у билан бирга ишлаганман. Онам ва менинг отам менга пул эмас, ишонч ва умид бағишлашди. Бу бойликдан анча муҳимроқ эди».

 

Илон Маск, Тесла ва СпаcэХ асосчиси

 

«Бола тарбияси — бу 18 йил давом этадиган промпт-инженерлик (йўналтирилган муҳандислик). Мактабларда болаларга нимани ўргатаётганига эҳтиёт бўлинг. Ҳозир университетга бориш шарт эмас, ҳамма нарсани бепул ўрганиш мумкин. Мактаблар асосан болаларни ўйин-кулги билан банд қилиш ва уй вазифаларини қилиш қобилиятини кўрсатиш учун мавжуддек кўринади. Интернет туфайли сиз хоҳлаган нарсангизни ўрганишингиз мумкин. Дипломлар фақат таълим олганликни кўрсатади, лекин ҳақиқий билимни эмас».

 

Уоррен Баффет, инвестор ва тадбиркор

 

«Менимча, болалар уларга қанча мол-мулк қолдиргандан кўра, ота-оналарининг хатти-ҳаракатлари туфайли кўпроқ бузилади. Фарзандларингиз дунёни сўзларингиз эмас билан эмас, кўпроқ сиз орқали, ҳаракатларингиз орқали ўрганади. Туғилганларидан бошлаб сиз уларнинг табиий устозисиз. Бу жуда муҳим ва жиддий иш, ва мен бой одам фарзандларига қолдирадиган пул миқдори уларнинг келажагини белгиловчи омил эмас, деб ўйлайман. Улар қандай вояга етишида атроф-муҳит, яъни улар кўрадиган нарсалар ва ота-оналарининг хатти-ҳаракатлари кўпроқ роль ўйнайди».

 

Алексис Оганиан, Реддит асосчиларидан бири

 

«Билганим шуки, ҳозир карьерасининг юқори чўққисида бўлган дўстларим бизнесидан кўра кўпроқ, ота-оналик вазифаларини қандай адо этишаётганидан хавотирланишади. Одамлар муваффақиятли эркаклар оилаларини қадрлаши, уларга эътибор беришини билиши керак. Мен этти йил олдин ота бўлдим ва бу мен учун ажойиб воқеа эди. Чунки таниқли эркаклар учун ота-она бўлиш мезони жуда паст эди. Фақат бола борлигини тан олиш яхши ҳисобланган. Аммо ҳақиқатда, биз ота бўлиб, жавобгарликни оладиган, авлодимиз учун ҳақиқий тарбия берадиган эркаклар ҳақида гаплашишимиз керак».

 

Опра Уинфри, телебошловчи ва медиа магнат

 

«Ота-она бўлиш бу — сиз болаликда ёнингизда кўришни истаган етук кишига айланиш имкониятидир».

 

Ричард Бренсон, Виргин Гроуп асосчиси

 

«Мен уйда ишлашни афзал кўраман. Бу ота-оналарга болалари билан кўпроқ вақт ўтказишга ёрдам беради. Фарзандларим кичкиналигида мен сузувчи уйда яшардим ва Виргинъни қурардим. Ишлаётганимда болаларим атрофимда югуришарди. Мен уларнинг тагликларини алмаштирардим. Мен ўйлайманки, бошқалардан кўра оилам ва болаларимни кўпроқ яхши кўраман. Чунки ҳаётингизда энг муҳими — оилангиз ва дўстларингиз».