Президент, спорт, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули бошланди

Президент, спорт, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули бошланди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга 2025/2026-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди.

 

Ҳужжатлар қабули 20 июнга қадар онлайн шаклда my.gov.uz ҳамда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади

 

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорнинг:

 

– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
– фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
– ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

 

Ихтисосласҳтирилган мактаб ва мактаб-интернатларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

 

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг:

 

– аниқ фанлар йўналиши бўйича 5-синфга;
– табиий фанлар йўналиши бўйича 7-синфга қабул қилинади.

 

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

Талабгорнинг:

 

– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
– фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
– ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
– баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

 

Эслатма! Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

 

Президент мактабларига нечанчи синфдан қабул қилинади?

Президент мактабларига 4-синфни тугатган ўқувчилар 5-синфга қабул қилинади.

 

Ижод мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

Талабгорнинг:

– туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
– фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
– ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим.

 

Ижод мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?

Ижод мактабларига 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга қабул қилинади.

 

ИЖОД МАКТАБЛАРИ:

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби

Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби

Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби

Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби

Огаҳий номидаги ижод мактаби

Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби

Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби

 

Спорт мактабларига нечанчи синфларга қабул қилинади?

 

– Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига 5-синфлар учун ҳужжатлар қабули амалга оширилади;

– Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабларига 1-синфлар учун ҳужжатлар қабули амалга оширилади.

 

Спорт мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

 

Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

 

– ўқувчининг охирги 2 ой давомида тушган фотосурати;

– ўқувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси ва уларнинг ота-онаси (қонуний вакили) фуқаролик паспорти маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари;

– 086-У шаклдаги тиббий маълумотнома;

– спорт разряди ёки унвонини тасдиқловчи ҳужжатнинг ҳамда спорт разряди ёки унвони тасдиқланганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма нусхалари;

– Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб, совриндор бўлганлигини тасдиқловчи диплом.

 

 

Маълумот ўрнида, спорт мактабларига ўқувчилар икки босқич (касбий (ижодий) имтиҳонлари ва тест синовлари) асосида ҳар бир синфда ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлмаган ҳамда 24 нафардан ошмаган ҳолда қабул қилинади.