Аввал хабар қилинганидек, жорий ўқув йилидан бошлаб «Жасорат мактаблари»га кириш учун номзод ўқувчилар ҳужжатлари ariza.piima.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Ҳужжатлар қабули 2025 йилнинг 1 июнидан 20 июнигача амалга оширилади. Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида:
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.
Унда малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатиши белгиланган.
