Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитида неча кун дам олади?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг маълум қилишича, Зулҳижжа ойининг биринчи куни бугун — 28 май, чоршанбага тўғри келди.

Ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.

Шунга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 июнь, жума куни нишонланади.

Хушнудбек Худойбердиенинг ёзишича, Қурбон ҳайитида ҳам қўшимча дам олиш куни берилмаслиги мумкин (лекин бу ҳали аниқ эмас).

Агар қўшимча дам олиш куни берилмаса, унда дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

6 июнь (жума) — Қурбон ҳайити, барча учун дам олиш куни;

7 июнь (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;

8 июнь (якшанба) — барча учун дам олиш куни;

9 июнь (душанба) — барча учун иш куни.