Урганч давлат педагогика институти делегациясининг Индонезияга хизмат сафари доирасида Гунадарма университетида «Ўзбекистон куни» бўлиб ўтди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати телеграм каналида хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси Индонезиялик талабалар томонидан маҳорат билан ўзбек тилида ижро этилган.
