Андижонда хусусий боғча масъуллари табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Андижонда хусусий боғча масъуллари табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Андижон вилояти Улуғнор туманидаги «И.Э.» оилавий боғчаси масъул шахслари 226 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар қилди.

 

Маълумотларга кўра, ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти масъуллари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 226 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.

 

Мазкур ҳолат Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган ва ҳозирда Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.