Хусусий боғчалардан бирида 2 яшар бола каравотга осилиб қолиб, ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга кўра, ҳолат Душанбе шаҳридаги боғчалардан бирида юз берган.
Болалар ҳаёти ва хавфсизлиги учун масъул бўлган 29 ёшли мураббий болаларни уйқу пайтида ёлғиз қолдиргани учун ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари бошланган. Махсус хизматлар боғча фаолиятини ўрганаётгани маълум қилинган.
