Кундузги шаклида ўқиётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошган

Кундузги шаклида ўқиётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошган

 

Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошган.

 

 

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.

 

 

Ушбу кўрсаткични 2015/2016-ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.

 

 

Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:

 

 

— 2015/2016- ўқув йили бошига – 263,9 минг нафар;

 

 

— 2016/2017- ўқув йили бошига – 267,9 минг нафар;

 

 

— 2017/2018- ўқув йили бошига – 287,5 минг нафар;

 

 

— 2018/2019- ўқув йили бошига – 313 минг нафар;

 

 

— 2019/2020- ўқув йили бошига – 360,1 минг нафар;

 

 

— 2020/2021- ўқув йили бошига – 441,8 минг нафар;

 

 

— 2021/2022- ўқув йили бошига – 553,9 минг нафар;

 

 

— 2022/2023- ўқув йили бошига – 622,6 минг нафар;

 

 

— 2023/2024- ўқув йили бошига – 661,8 минг нафар;

 

 

— 2024/2025- ўқув йили бошига – 707,3 минг нафарни ташкил этган.