Математика профессори Руминия президенти этиб сайланди

Математика профессори Руминия президенти этиб сайланди

Руминияда 2025 йилги президентлик сайловларида математик ва сиёсатчи Никушор Дан ғалаба қозонди. У 6,1 миллиондан ортиқ (53,60 фоиз) овоз олди. «Руминларни бирлаштириш учун альянс» партиясидан унинг рақиби Жорже Симеон эса 5,3 миллиондан ортиқ (46,40 фоиз) овоз тўплади.

 

Никушор Дан 1969 йилда Таргу Жиу шаҳрида туғилган. Ёшлигидан математика соҳасида истеъдодли бўлган ва 1987 ҳамда 1988 йилларда Халқаро Математика Олимпиадасида олтин медалларни қўлга киритган. Бу ютуқлари унга халқаро миқёсда танилиш имконини берган.

 

У Париждаги машҳур Эcоле Нормале Супериор (ЭНС) университетида таҳсил олиб, докторлик даражасини олган. Илм-фан соҳасидаги фаолиятидан сўнг Руминияга қайтиб, ёшларни ривожлантириш ва илмга бўлган эътиборни кучайтириш мақсадида Бухарестда «Șcоала Нормалă Супериоарă» (Олий Нормал Мактаб)ни ташкил этган.

 

Никушор Дан сиёсий майдонга 2010 йилларда чиқди. У шаҳарсозлик ва коррупцияга қарши курашиш масалаларида фаол чиқишлар қилди. 2020 йилда Бухарест мери этиб сайланди ва пойтахт инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор ислоҳотларни амалга оширди.

 

2025 йилда эса президентлик учун номзодини қўйиб, таълимга бўлган эътибори ва мустақил позицияси билан кенг жамоатчиликнинг ишончини қозонди.

 

Никушор Даннинг сиёсий дастурида таълим муҳим ўрин тутади. У ўқувчиларнинг илмий салоҳиятини ривожлантириш, халқаро стандартларга мос олий таълим тизимини яратиш ва истеъдодли ёшларни мамлакатда ушлаб қолиш учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратади.