Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги турли ресторан, кафе ва хонадонларда битирув кечаларини ўтказиш тақиқлангани ҳақида маълум қилди.
25 май куни қуйидагилар тақиқланади:
– ўқувчи ва ота-оналардан совға учун ортиқча пул йиғиш;
– кафе, ресторанларда ёки ҳатто уйларда байрамни ўтказиш;
– «Байрам дастурхонлари» ёки «имтиҳонлар» учун пул йиғиш мутлақо ман қилинган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг гуруҳ бўлиб боғлар, аквапарклар ва бошқа жойларда сайр қилишлари ҳам тақиқланади.
Қоидаларни бузганлар учун жарима ва жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.
