Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади

Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади

 

Бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

 

 

Йиғилишда четда ўқиётган ўзбек ёшларининг атиги 1 фоизи «Топ-100»даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилган. Ваҳоланки, «Топ-10» билан «Топ-200»даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.

 

«Ёшларимиз жуда иқтидорли. Уларни тизимли йўналтириб, олийгоҳ танлашга кўмаклашиб, мақсадли тайёрлашни йўлга қўйсак бўлди, кўрсаткичларимиз каррасига ошади», – деди Президент.

 

Давлат раҳбари «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастурини бошлаш ва «Гарвардчилар мактаби»ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтиб ўтган.

 

 

Маълум бўлишича, бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда «Топ-10» олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.

 

 

Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади.

 

 

Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Гарвард, Ел, Колумбия, Корнел каби олийгоҳларига тайёрлайди.