«Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган стипендиатлар етакчи халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига рухсат берилади.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий нуфузли таълим, илмий ва бошқа ташкилотларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эл-юрт умиди» стипендияси жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эл-юрт умиди» очиқ стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади.
2025 йил 1 июлдан бошлаб «Эл-юрт умиди» жамғармаси таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган стипендиатлар Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун устувор соҳалар бўйича етакчи халқаро ташкилотлар, хорижий муассасалар ва йирик компанияларида стажировка ўташига ёки амалий фаолият билан шуғулланишига рухсат берилади.
Мақсадли стажировкани ўтаган мутахассислар ва ўқишни якунлаган стипендиатларнинг қайтганидан сўнг, хорижда олган илғор назарий билим ва тажрибаларини амалиётга жорий этиши ҳамда хизмат бўйича ўсишига зарур шароитлар яратиб боришга тегишли вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари ва бошқа иш берувчи ташкилотлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Бунда мазкур жараёнлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мувофиқлаштирилади ва мониторинг қилиб борилади.
