2025-2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида амалга оширилади.
Вазир Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида:
– мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли cалл-марказ фаолият бошлаган;
– шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус piima_admission_chatbot яратилган;
– Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилган.
Мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.
2025-2026-ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.
