Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:
– Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
– халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
– Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
– «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
– «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;
– тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
– Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;
– «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;
– Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
– тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;
– Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
– ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
– ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.
Шунингдек:
– Исъҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
– мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
– эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
– ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
– иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
– Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.
