5 май куни аттестация синовларида бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати шу кунда тестга қатнашиб, энг юқори натижаларни қайд этган педагоглар рўйхатини эълон қилди.
Қуйидаги педагоглар 5 май куни ўтказилган аттестацияда қатнашиб, юқори натижага эришган:
Нукус шаҳридаги 51-мактаб ўқитувчиси Айнура Даwлатназарова 92 балл,
Нукус шаҳридаги 6-мактаб ўқитувчиси Элла Жаксимова 90 балл,
Нукус шаҳридаги 9-мактаб ўқитувчиси Дилноза Базарбаева 90 балл,
Тахиатош туманидаги 12-мактаб ўқитувчиси Байрамгелди Иллиев 92 балл,
Тахиатош туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси Ойбек Хўжабоев 86 балл,
Шуманай туманидаги 33-мактаб ўқитувчилари Алфия Мамутова 86 балл ҳамда Гулзар Айдосова 88 балл,
Навоий вилояти, Кармана туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Зарина Исломова 90 балл,
Сирдарё вилояти, Оқолтин туманидаги 17-мактаб ўқитувчиси Муқаддас Турсунбоева 90 балл,
Бешариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Фаррухбек Равшанов 96 балл,
Бўстонлиқ туманидаги 44-мактаб ўқитувчиси Яйра Ҳайтметова 90 балл,
Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманидаги 9-мактаб ўқитувчиси Фаррух Маҳмудов 94 балл,
Вобкент туманидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Зилола Қўзиева 92 баллни қўлга киритди.
