Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанларидан миллий баҳолаш тизими амалиётга жорий этилади

Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанларидан миллий баҳолаш тизими амалиётга жорий этилади

Муҳокамалар порталига Вазирлар Маҳкамасининг «Мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ҳамда касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

 

Унга кўра, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими амалиётга жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

 

Mусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:

 

 

биринчи босқич – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари;

 

иккинчи босқич – Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган амалий (ижодий) имтиҳон.

 

 

B+ ва ундан юқори даражали сертификат олган ўқитувчига қонунчиликда белгиланган тартибда ойлик маошига устама берилади.

 

 

Мусиқа маданияти ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражасини аниқлаш учун тузиладиган тест саволлари давлат таълим стандарларига мос равишда ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан, касбий маҳоратини аниқлаш бўйича ўтказиладиган амалий (ижодий) имтиҳон материаллари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

 

 

Қарор билан танишиш