Бўстонлиқда 8-синф ўқувчиси Осиё чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлди

Бўстонлиқда 8-синф ўқувчиси Осиё чемпионатида кумуш медалига сазовор бўлди

Бўстонлиқ туман ихтисослаштирилган мактабининг 8-синф ўқувчиси Элшод Шокиржонов Осиё чемпионатида кумуш медаль соҳиби бўлди.

 

 

Иорданиянинг Амман шаҳрида ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

 

 

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида муносиб иштирок этиб келаётган ўқувчи Элшод Шокиржонов 52 кг вазн тоифасида рингга кўтарилиб, кумуш медалга сазовор бўлган.