Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси хорижнинг нуфузли университетига тўлиқ грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Қатарнинг Georgetown университети Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Жаҳонгирбек Абдуалимовга таълим учун 100 фоизлик грант ажратди.
Маълумот ўрнида, Жаҳонгирбек Абдуалимов IELTS дан 8 балл ҳамда SАТ имтиҳонидан 1510 балл кўрсаткичларини қўлга киритган эди.
