«Сиртқи таълим тизими замонавий талабларга жавоб бермайди» — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

«Сиртқи таълим тизими замонавий талабларга жавоб бермайди» — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов сиртқи таълим тизими ҳозирги кундаги талабларга жавоб бермаслигини маълум қилди.

 

«Дунёда бошқа ёндашувлар — масофавий, узайтирилган таълим қўлланилмоқда. Яъни талаба дастурни тўрт йилда эмас, балки беш-олти йилда, ўзи учун қулай бўлган суръатда, фанлар ва ўқиш йилларини танлаган ҳолда ўташи мумкин», — деди вазир.