Президентнинг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, янги ўқув йилидан бошлаб, педагог кадрлар тайёрлашда дуал таълим шаклидан кенг фойдаланилади ҳамда ҳафталик ўқув машғулотлари «4+2» тартибида ташкил қилиш тизими такомиллаштирилади.
Бунда:
«4+2» тартибида педагогик амалиёт «бир устозга бир талаба» тамойили асосида ташкил этилади.
Таълим дастурларида «4+2» тартибида педагогик амалиёт 3–4 босқич талабаларига жорий этиллади.
