БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалдаги қонунларни таҳлил қилиш ва уларга ўзгартириш киритиш жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири «Financial Тimes» газетаси хабарига таяниб маълум қилди.

 

 

Буюк Британиянинг «Financial Тimes» газетасининг ёзишича, ушбу ташаббус «сунъий интеллектга асосланган тартибга солиш» деб аталади. Лойиҳа доирасида сунъий интеллект қонунларнинг мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига таъсирини кузатиш, шунингдек, ҳуқуқий нормативлар, суд қарорлари ва давлат хизматларига оид катта маълумотлар базасини яратишда фойдаланилади.

 

 

Қайд этилишича, Абу-Даби сунъий интеллект соҳасига катта маблағ йўналтирмоқда. Ўтган йили 30 миллиард доллар ҳажмидаги BlackPock сунъий интеллект инфратузилмаси фондини қўллаб-қувватлаш учун махсус «МGХ» компанияси ташкил этилган.

 

 

«Financial Тimes» газетаси ушбу қарор баъзи тадқиқотчилар томонидан эҳтиёткорлик билан қабул қилинганини ҳам таъкидлаган. Мутахассислар лойиҳанинг келгусида ҳуқуқий муаммолар ва турли ноаниқликларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.