Нодавлат олий таълим муассасасида ҳам айрим талабалар давлат гранти асосида таҳсил олиши мумкин. Президентнинг тегишли қарори билан республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб бориш белгиланган.
Бунда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмачиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳар йили 1 июлга қадар мазкур давлат грантининг олий таълим ташкилотлари ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти вазирликнинг таклифлари асосида тасдиқлиб, вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
