Schwarzman Scholars дастури номзодларга Хитой Халқ Республикаси Beijing шаҳрининг Tsinghua University олий таълим даргоҳида бир йиллик магистратура курсларида ўқиш имкониятини беради. Тсингҳуауниверситети 2025 йил QS рейтингига кўра, дунёнинг нуфузли олийгоҳлари қаторида 20-ўринни эгаллаб турибди.
Дастурда глобал миқёсда 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган ҳамда бакалавр даражасига эга ёшлар қатнашишлари мумкин.
Ушбу дастур айнан бир соҳа учун мўлжалланмаган бўлиб, исталган соҳа вакиллари ўз йўналишлари бўйича ариза топширишлари ва дастурда иштирок этишлари мумкин.
Бундан ташқари дастур иштирокчилари қуйидаги 3 та фан бўйича ўқиш имконига эга бўладилар:
– Leadership (Етакчилик)
– Global Affairs (Халқаро муносабатлар)
– China (Хитой)
Дастурда қатнашиш тўлиқ молиялаштирилган бўлиб, бунда номзодларнинг ўқиш тўловлари, ўқув жиҳозлари, виза ва суғурта харажатлари, бориш келиш ҳамда яшаш тўловлари тўлиқ қопланади.
Мақбуллик шартлари қандай?
Дастурда иштирок этиш учун номзодлардан қуйидагилар талаб этилади:
– иштирокчи бакалавр даражасига эга бўлиши ёки дастур бошлангунга (2026 йил, 1 август) қадар бакалавр даражасини муваффақиятли тугатиши лозим;
– дастурда иштирок этиш учун аниқ GPА (ўртача баҳо) белгиланмаган. Аммо номзоднинг академик кўрсаткичлари юқори бўлиши керак;
– дунё бўйлаб жинси, ирқи ва миллатидан қатъи назар 18 ёшдан юқори 28 ёшдан кичик бўлган барча ёшлар дастурда қатнаша олади;
– дастур инглиз тилида бўлади ва номзодлардан тил билиш сертификати (ТOEFL мин. 600, ТOEFL IBT мин. 100, IELTS мин. 7) талаб қилинади.
Эслатма: камида икки йил давомида асосий таълим тили инглиз тилида бўлган бакалавриат ёки магистратура таълим муассасасида таҳсил олганлар учун тил сертификати торшириш талаб этилмайди.
Ушбу таълим грантининг қандай фойдали томонлари бор?
– Ўқиш тўловлари тўлиқ қопланади;
– Хитойга бориш-келиш харажатлари тўлаб берилади;
– яшаш харажатлари, тураржой ва озиқ-овқат учун стипендия ажратилади;
– дастур доирасидаги лойиҳалар ва илмий ишлар молиявий қўллаб қувватланади;
– ҳар бир талаба Ленево ноутбуги ҳамда керакли ўқув жиҳозлари ва қўлланмалари билан таъминланади;
– суғурта ва виза харажатлари қопланади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ариза топшириш учун номзодлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари ва сўралган саволларга жавоб бериб бўлгандан сўнг, қуйидаги ҳужжатларни сайтга электрон тарзда юклашлари сўралади:
– резюме (мах. 2 бет);
– номзоднинг етакчилик қобилияти (Leadership essay — 750 сўз) ва ушбу дастурга топширишдан кўзланган мақсад (Statement of Purpose essay — 500 сўз) ҳақида 2 та мотивацион иншо;
– баҳолар таржимаси (Transcript);
– номзоднинг академик кўрсаткичлари ҳамда етакчилик қобилияти ҳақида жами 3 та тавсиянома. Тавсияномалар тавсия қилувчининг ўзи томонидан жўнатилиши керак. Бунда қатнашчи аризага тавсия қилувчининг контакт маълумотларини киргизиши лозим;
– видео таништирув. Бунда номзодлар ўзлари ва қизиқишлари ҳақида қисқача бир минутлик видео жойлашлари лозим.
Муҳим! Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 2025 йил, 10 сентябрь. Дастур бўйича тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали топиш мумкин:
