Денов тумани 1-сон ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Исмоилов Шахзод АҚШнинг Wingate университетига ўқишга қабул қилиниб, 27 минг доллар миқдоридаги халқаро грантни қўлга киритди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. У ушбу имкониятдан фойдаланиб, муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди.
Шахзод, шунингдек, СТEАМ фанлари бўйича вилоят босқичи ғолиби ҳисобланади. Бундан ташқари биология фанидан миллий сертификат имтиҳонида А даражани қўлга киритган.



