Амалдаги қонунчиликка кўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар учун ўқувчининг ота-онаси, шунингдек, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилардан қуйидаги тартибда тўлов ундирилади:
– дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;
Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:
– биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;
– 2 – 4 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;
– 5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорида.
