Озарбайжон билан ҳамкорликда ташкил этилган SТEАМ инновацион таълим маркази очилди

Озарбайжон билан ҳамкорликда ташкил этилган SТEАМ инновацион таълим маркази очилди

Бугун, 22-апрель куни Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида Озарбайжон Республикаси билан ҳамкорликда ташкил этилган SТEАМ инновацион таълим маркази очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Президент қарори асосида ташкил этилган ва лойиҳа қиймати 15 млрд сўм бўлган ушбу замонавий марказ жами 9 та лаборатория, учрашувлар ва бошқарув хоналаридан иборат.

 

 

Тадбир ушбу марказга Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги томонидан 551 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий лаборатория ҳамда мебель жиҳозлари етказиб берилгани муносабати билан ташкил этилган.

 

Озарбайжон билан ҳамкорликда ташкил этилган SТEАМ инновацион таълим маркази очилди

 

Маълум бўлишича, бу жиҳозлар ёрдамида мактабгача ва бошланғич синф ўқувчилари учун ўйинлаштирилган ўқув қурилмалари ёрдамида креатив фикрлаш қобилияти, 4 хил турдаги конструкциявий тўпламлар ёрдамида ўқувчиларнинг робототехника ва IQ даражаси ривожлантирилади.

 

 

Шунингдек, авиасимулятор лабораториясидаги илғор технологияларни қўллаш орқали аэродинамика, парвоз назарияси, дронлар ва сунъий йўлдошлар тузилиши ўргатилади. Хусусан, виртуал лабораторияда мураккаб соҳаларни хавфсиз муҳитда ўрганиш имконияти яратилади.

 

 

Маълумот учун: 2025-йил июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич ёзги инновацион оромгоҳ, иқтидорли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун «Яшил маскан» фестивали, эко тизим учун фойдали стартаплар ҳамда инновацион ишланмалар лойиҳаларини жорий этиш режалаштирилган.

 

Озарбайжон билан ҳамкорликда ташкил этилган SТEАМ инновацион таълим маркази очилди