Айрим манбаларнинг хабар беришича, Тошкентда мактаб ўқувчилари учун Америка автобуслари дизайнига ўхшаш бўлган, мактаб автобуслари хизмати йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Ушбу сариқ автобуслар ёрдамида болалар уйдан тўғридан-тўғри олиб кетилади, мактабга олиб борилади ва дарсдан кейин ўз уйларига қайтариб олиб келинади.
Ҳозирча ушбу автобуслар айнан қайси давлат ёки нодавлат мактаби учун олиб келингани маълум қилинмаган.
